Малумот ёки асосий табло - бу кутиш залида ўрнатилган, мижоз рақамларини қайси ойна ёки хонага хизмат кўрсатиш учун чақирилганлиги ҳақидаги маълумотларни намойиш қилиш учун мўлжалланган қурилма. Асосий табло мижозларга ёрдам берадиган қулай, самарали маълумот ва навигация қурилмаси. ЖК экранлардан фойдаланганда мижозларга қўшимча маҳсулотларни таништириш ёки янгиликларни етказиш учун фойдаланиш хам мумкин.
Оператор таблоси хизматга таклиф қилинган мижознинг чипта рақамини кўрсатиш учун мўлжалланган. 4(тўрт) рақамли 16(ўн олти) сегментли LED дисплейлар ишончли ва самарали эканлигини исботлади. Улар навбатни бир нечта гуруҳларга ёки бўлимларга (ҳарфлар ва рақамлар) ажратишга имкон беради: А001, К001, М001. Бу ҳар бир гуруҳни биринчи рақамдан бошлаш имконини беради, жараённи соддалаштиради ва кўпчилик узоқ навбатлар сифатида қабул қиладиган катта рақамларнинг психологик таъсирини йўқ қилади.
Маълумот таблосининг афзалликлари:
- Маълумот: маълумот реал вақтда янгиланади, ташриф буюрувчилар ва мижозларни хизмат курсатиш жойлари курсатилади.
- Ёрқинлик ва равшанлик: замонавий технологиялар чипта ва ойна рақамларини, хамда медиа ролкиларни юқори ёрқинлик ва равшанлик билан намойиш этиш имконини беради, бу эса маълумотларнини узоқ масофадан ҳам ўқишни осонлаштиради.
- Мослашувчанлик ва миқёслилик: маълумот таблосини муассасанинг ўзига хос эҳтиёжларига мослаштирилиши, шунингдек, мавжуд инфратузилмага осонгина ўрнатилиши мумкин. Самарадорлик: оператор таблолари навбатни бир нечта гуруҳ ёки бўлимларга бўлиш ва кўрсатиш имконини беради.
- Иқтисодий самарадорлик: рақамли дисплейлардан фойдаланиш хизмат курсатишни онсонлашитради ва ресурсларни тежайди.
Маълумот таблосидан фойдаланиш:
- Банклар ва филиалларда: мижоз навбат рақами ва уларга хизмат кўрсатиладиган ойна (оператор рақами) бўйича кўрсатиш.
- Касалхона ва клиникаларда: бинода ҳаракат қилиш, беморларга навбатларини ва муҳим маълумотларни кўрсатиш.
- Давлат идоралари ва марказларида: ташриф буюрувчиларга хизмат курсатадиган ходимларга йўналтириш.
- Таълим муассасаларида: хизмат кўрсатиш учун навбат рақами билан чақирилган абитуриентлар ёки талабаларни ойналарга йўналтириш.